Икки муқаддас масжид ходими – Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё - Кўрфаз араб мамлакатлари ҳамкорлик кенгаши” форматидаги биринчи саммитда иштирок этиш учун жорий йил 18-19 июль кунлари Жидда шаҳрида бўлади. Бу ҳақда президент Матбуот хизмати хабар берди.
Бўлажак олий даражадаги учрашувда Саудия Арабистони подшоҳлиги, Баҳрайн подшоҳлиги, Қатар, Кувайт, Бирлашган Араб Амирликлари, Ўмон Султонлиги, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон раҳбарлари ҳамда кенгашнинг бош котиби иштирок этиши кўзда тутилган.
Кун тартибига мувофиқ, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳаларда минтақалараро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади. Халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб жиҳатлари юзасидан фикр алмашилади.
Саммит доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.