Поиск
RUUZ

Общество

Бухорода ҳоким ёрдамчисига жиноят иши қўзғатилди

У фуқаролар номига 165 млн сўм кредит олиб, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

314views0replies
0

andijontongi.uz

Бухоро тумани "Янги Турмуш" маҳалласи ҳоким ёрдамчиси фуқаро Р.А. ўз мансабидан фойдаланиб, имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштиришда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳоким ёрдамчиси ўзи фаолият олиб бораётган маҳалла фуқаролари Г.Ж., У.С., Б.С. ва Ш.Қ.ларни хабардор қилмасдан, алдов ва ўзига бўлган ишончни суиистеъмол қилиб, ҳар бирининг номига 33 миллион сўмдан, жами 165 миллион сўм, 14 фоизли имтиёзли кредит маблағларини олишга эришган. Яъни ғаразгўйлик ва бошқа манфаатларни кўзлаб, сохта тавсияномалар ва далолатномалар расмийлаштирган.
Электрон базага киритиш йўли билан АТБ «Агробанк» Бухоро тумани филиалидан кредит маблағларини олишга эришиб, ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
314views0replies
0

Комментарии