• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 17 июля 2023

Буюк Британия ва Туркманистоннинг Ўзбекистондаги элчилари ўз миссияларини тугатишди

Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Тимоти Торлот ва Язгули Маммедовлар билан учрашди.

181
0
Ташқи ишлар вазири

Буюк Британия ва Туркманистоннинг Ўзбекистондаги элчилари ўзларининг дипломатик ишларини якунлашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Бугун, 17 июль куни мамлакат ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Буюк Британия элчиси Тимоти Торлот ва Туркманистон элчиси Язгули Маммедов билан учрашган.

Вазир икки элчининг Ўзбекистонда ўз дипломатик миссияларини тугатаётганини маълум қилиб, уларга миннатдорчилик билдирган.

Эслатиб ўтамиз, Тимоти Торлот 2019 йили Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган. Язгули Маммедов эса 5 йилдан бери Ўзбекистонда Туркманистон элчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

181
0