Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, ҳодиса жорий йилнинг 17 июль куни соат 04:10 ларда Мирзо Улуғбек тумани Паркент кўчасида содир бўлган.
Қайд этилишича,
ТАПОиЧ йўл ўтказгичида 2002 йилда туғилган М.М. Nexia-3'ни бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотган ва йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилган.
"ЙТҲ натижасида тан жароҳат олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда", - дейилади хабарда.