• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 17 июля 2023

Ушбу ҳафта Ўзбекистонда +44 даража иссиқ бўлади

Синоптиклар бу ҳафтада кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

868
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, жорий ҳафта давомида Ўзбекистон бўйича ҳарорат нисбатан ўзгариб туриши кутилмайди. Ҳафтанинг боши бироз иссиқ – кундуз кунлари +35...+40 даража атрофида, жанубнинг баъзи жойларида +42...+44 даража бўлади. Ҳафта ўртасидан ҳарорат фони +33...+38 даражагача бироз пасайиши кутилмоқда. Республика жанубида ҳам ҳарорат 2-3 даражага пасаяди.

Ушбу ҳафта давомида ҳудуднинг катта қисми бўйича асосан қуруқ ва кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Қорақалпоғистон Респубkикаси ва Хоразм вилоятида 17 июлда ва 18 июлга ўтар кечаси, шунингдек 19-21 июль кунлари Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

17-18 июль кунлари шимолда ва чўл ҳудудларда, 19-20 июль кунлари республиканинг баъзи жойларида шамол тезлиги соатига 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши кутилмоқда.

Пойтахтда, ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, 19-20 июлда 12-15 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат асосан кундуз кунлари +37...+40 даража, сўнгра иш ҳафтасининг охиригача +36...+38 даража бўлади.

868
0