• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 16 июля 2023

Жиззахда Lacetti ва Cobalt тўқнашуви натижасида 2 киши ҳалок бўлди

ЙТҲ оқибатида яна 3 киши тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

413
0
Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ

Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизматининг хабар қилишича, 2023 йил 15 июль куни соат 06:45 ларда Ш.Рашидов тумани ҳудудидан ўтган 4Р-35 “Жиззах-Пахтакор-Гагарин” автомобиль йўлида 1988 йилда туғилган ҳайдовчи Lacetti'ни бошқариб бораётиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган 1993 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Cobalt'нинг йўлига чиқиб кетиши оқибатида тўқнашиб, ЙТҲ содир қилган.

Натижада, Lacetti вa Cobalt ҳайдовчилари оғир тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этишган. 

Шунингдек, ушбу транспорт воситаларида бўлган 3 нафар йўловчилар оғир тан жароҳатлари билан РШТЁИМ Жиззах филиалининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Рашидов тумани ИИБ ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

413
0