Поиск
RUUZ

Спорт

Ўзбекистонлик курашчи Иорданияда бўлиб ўтаётган мусобақада олтин медални қўлга киритди

Амман шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари 1 та олтин, 6 та кумуш ва 11 та бронза медалларини қўлга киритишди.

373views0replies
0

МОҚ

Иорданиянинг Амман шаҳрида спорт курашлари бўйича U-15 ва U-20 ёш тоифаларида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Айни пайтгача 15 ёшгача бўлган кадетлар баҳси якунига етди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари 1 та олтин, 6 та кумуш ва 11 та бронза медалларини қўлга киритишди. Бу ҳақда МОҚ Ахборот хизмати хабар берди. Бугундан 20 ёшгача бўлган полвонлар баҳси бошланади.
Кадетлар тоифасида ғолиб ва совриндор бўлган ўзбекистонлик спортчилар билан танишинг:
Олтин медаль:
-48 кг: Улуғбек Рашидов (эркин кураш)
Кумуш медаль:
-38 кг: Жаҳонгир Тўлқинов (эркин кураш)
-85 кг: Беҳруз Баҳодиров (эркин кураш)
-52 кг: Овездурди Сапармуратов (юнон-рум кураши)
-39 кг: Шоҳиста Шоназарова (қизлар кураши)
-54 кг: Муниса Мингяшарова (қизлар кураши)
-66 кг: Муҳайё Раҳимжонова (қизлар кураши)
Бронза медаль:
-62 кг: Фарруҳбек Жуманазаров (эркин кураш)
-68 кг: Жафар Жалилов (эркин кураш)
-75 кг: Бунёд Руфатов (эркин кураш)
-38 кг: Абдушукур Нургелдиев (юнон-рум кураши)
-41 кг: Аббос Омонбоев (юнон-рум кураши)
-48 кг: Шоҳжаҳон Эшмирзаев (юнон-рум кураши)
-57 кг: Азизбек Барликбаев (юнон-рум кураши)
-62 кг: Оғабек Аскаралиев (юнон-рум кураши)
-68 кг: Беҳрузбек Валиев (юнон-рум кураши)
-85 кг: Сайидамир Неъматов (юнон-рум кураши)
-62 кг: Лайло Оразбоева (қизлар кураши)
373views0replies
0

Комментарии