• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 15 июля 2023

"Мен ҳам фарзандларингизни боқа олмайман, битта-битта ўлдираман" — (видео 18+)

Самарқандлик аёл Россиядаги эри билан жанжаллашиб, 2 нафар боласини аёвсиз калтаклади.

1429
0
Коллаж UzNews.uz

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда аёл томонидан ўз фарзандлари аёвсиз калтаклангани акс этган видео тарқалган эди. Видеода кўриш мумкинки, аёл эрига жаҳл қилиб,

"Мана болаларингиз, боқолмайсизми? Мен ҳам боқа олмайман. Битта-битта ўлдираман. Ўлгани яхши,- дея аламини фарзандларидан олган.

Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати раҳбари Жаҳонгир Сагдуллаев расмий маълумот берди.

Мазкур ҳолат жорий йилнинг 14 июль куни Каттақўрғон тумани "Баландравот" МФЙга қарашли Туйнак қишлоғида содир бўлган.

Қайд этилишича, 1996 йилда туғилган аёл З.Ш. айни дамда Россия Федерациясида бўлган турмуш ўртоғи билан телефон орқали мулоқотда жанжаллашиб қолган. Натижада икки нафар вояга етмаган фарзандларини уриб, ҳолатни тасвирга олган ва турмуш ўртоғига юборган.

Ушбу ҳолат юзасидан ЖКнинг 110-моддаси (Қийнаш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

Ҳозирда болаларнинг аҳволи яхши. Улар онасидан олиниб, қариндошлари қарамоғига берилган. Ҳолат мутасаддилар назоратига олинган,- дейилади хабарда.


1429
0