• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Спорт 14 июля 2023

5 нафар ўзбекистонлик спортчида тақиқланган модда борлиги аниқланган

Жорий йилда қон орқали олинган допинг синамалари хусусида маълум қилинди.

450
0
UzNews.uz

2023 йилда қон орқали допинг синамалари 5 та Туркия махсус лабораторияга таҳлил учун юборилган. Бу ҳақда бугун, АОКАда Миллий антидопинг агентлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида хабар қилинди.

Ўзбекистон ва Корея антидопинг агентликлари орасида имзоланган меморандумга кўра, Кореяда 7 нафар агентлик мутахассислари малака оширган. Бундан ташқари, 12 нафар допинг офицер ва шаперонларни тайёрлаш курсида ўқитилиб, сертификат берилган.

Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг халқаро допинг офицер тайёрлаш курсида 3 нафар агентлик мутахассислари (А.Солиев, Н.Эшкувватов, А.Мансурова) ўқитилиб, Халқаро тоифадаги допинг офицерлар тайёрланган. Таъкидланишича, уларга халқаро мусобақаларда допинг олиш ҳуқуқи ҳам берилган.

Жорий йил 6 ойида жами 244 та допинг синама олинди. Йил бошидан шу вақтга қадар 5 та спортчида тақиқланган модда борлиги аниқланган,- дейилади хабарда.

450
0