Поиск
RUUZ

Криминал

Самарқандда аёлнинг odnoklassniki'даги расмларига ишлов бериб, унга шантаж қилган эркак ушланди

У расмларни ўчириш эвазига аёлдан $6500, iPhone13 Pro Max ва эркаклар тилла занжирини талаб қилган.

186views0replies
0

ИИВ Ахборот хизматининг хабар беришича, Самарқанд вилояти ИИБга аёл ариза билан мурожаат қилган. Аризага кўра, аёл ўзининг odnoklassniki'даги расмларига тармоқнинг аноним фойдаланувчиси томонидан ишлов берилганлигини маълум қилган.
Аниқланишича, аноним фойдаланувчи порнографик тусдаги расмларни тарқатмаслик ва ўчириб юбориш эвазига 6500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни, 1 дона iPhone13 Pro Max телефони ва бир дона эркаклар тилла занжирини талаб қилган.
Киберхавфсизлик бўлими томонидан олиб борилган техник ишлар натижасида, аноним профиль эгаси Самарқанд шаҳрида яшовчи 1987 йилда туғилган эркак эканлиги маълум бўлган.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида у талаб қилган пул ва буюмларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 165-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

186views0replies
0

Комментарии