Поиск
RUUZ

Реклама

«Ғоялар яшаши керак» – АloqaBank'нинг мижозлар бизнесини рақамлаштиришга қаратилган янги ёндашуви

Тошкентда АloqaBank ребрендинги ва янги маҳсулотлар тақдимотига бағишланган, шунингдек, қатор инновацион лойиҳалар ва таклифлар тақдим этилган тадбир бўлиб ўтди.

346views0replies
0

Тадбир банк вакиллари учун янги лойиҳалар ҳақида бўлишиш ва молия соҳасида рақамли инновацияларни ривожлантириш аҳамиятини намойиш қилиш учун яхши имконият бўлди.
Рақамли технологиялар вазирлиги раҳбари, AloqaBank кузатув кенгаши раиси Шерзод Шерматов ва банк бошқаруви раиси Каммуна Ирисбекова тақдимотни кириш нутқи билан очиб беришди.
«Бизнинг янги маҳсулотларимиз инновациялар ва мижозлар тажрибасини яхшилашга бўлган доимий интилишимизни акс эттиради. Биз мижозлар ва ҳамкорларимизга бизнесни ривожлантириш ва янги ютуқларга эришишга ёрдам берадиган замонавий рақамли ечимларни тақдим этишни хоҳлаймиз», – деди Рақамли технологиялар вазирлиги раҳбари, AloqaBank кузатув кенгашининг раиси Шерзод Шерматов.
Банкнинг рақамли экотизими персоналлаштирилган хизматлар, маълумотлар таҳлили ва тавсиялар бериш йўли билан мижозлар тажрибасини яхшилашга ҳам туртки бўлади. Булар мижозларнинг талаб ва истакларини яхшироқ тушунишга ёрдам беради, шунингдек, ноёб талабларга мувофиқ бўлган индивидуал ечим ва маҳсулотларни таклиф қилиши мумкин.
Маҳсулотлар тақдимоти ва ребрендинг янги лойиҳаларни тақдим этиш ва шакллантирилаётган рақамли экотизимга тавсиф беришга йўналтирилди. Банк мижозларга ўз бизнесларини рақамлаштиришни, ҳамкорларга эса – рақамли маҳсулотларни таклиф қилмоқда. Тақдимот доирасида AloqaBank кўмагида стартап-лойиҳа сифатида муваффақиятли ишлаб чиқилаётган иловалар ва турли лойиҳалар намойиш қилинди.
Молиявий технологиялар:
• Zoomrad – жисмоний шахслар учун мобиль банк тизими;
• JETT – онлайн-сармоя тизими;
• Deposit.uz – молиявий хизматлар ва маҳсулотлар маркетплейси;
• Sello Pay – онлайн-тўлов тизими.
Сунъий интеллект технологиялари:
• Zypl.Al – кредит скоринги интеллектуал тизими;
• Face-ID – биометрик идентификация тизими;
• Cradle Al – видео-таҳлил интеллектуал тизими.
Бизнес юритуви:
• AlogaBusiness – юридик шахслар учун мобиль банк тизими;
• The Mind – молиявий активларни мониторинг қилиш тизими;
• Didox+ – компания ва ташкилотлар ўртасида электрон алоқа тизими;
• E-POS – электрон тўлов терминали;
• Business Doc Management – электрон ҳужжат алмашинуви оператори.
Рақамли таълим технологиялари:
• Mohirdev – масофавий таълим платформаси;
• Bilgi.uz – ИТ-курслар маркетплейси;
• Oliy taʼlim billingi – олий таълим муассасалари учун онлайн-тўлов тизими;
• Maktabgacha taʼlim billingi – мактабгача таълим муассасалари учун онлайн-тўлов тизими.
Электрон тижорат:
• Sello – универсал маркетплейс;
• Sello Logistics – маҳсулотлар етказиб бериш хизмати;
• AlIGood – универсал маркетплейс.
Электрон давлат хизматлари:
• E-auksion billingi – савдо майдони биллинг тизими;
• MIB Billingi – алимент тўловларини онлайн ҳисоблаш тизими;
• Mening uyim – коммунал хизматлар учун онлайн-тўлов тизими;
• Davlat хизматлари – электрон давлат хизматлари ва маълумотлари.
Ҳунар ва тадбиркорлик:
• Mohirlar – ўзини ўзи банд қилганлар учун платформа;
• Beautify – гўзаллик усталари учун платформа.
Транспорт:
• ProTok – электромобиль учун қувватлаш станциялари сервиси;
• Mening avtomobilim – автомобилни бошқариш онлайн-сервиси;
• YOTO – самокатларни онлайн ижарага олиш хизмати.
Қайд этиш жоиз, намойиш қилинган барча лойиҳалар фойдаланувчи тажрибасини яхшилаш ва янги рақамли хизматларни тақдим этиш учун катта салоҳиятга эга. Булар билан бир қаторда, лойиҳалар ҳамкорлар ва ишлаб чиқувчиларга мижозлар кенг хизматлар ва маҳсулотлардан битта платформада фойдалана оладиган рақамли экотизим яратган ҳолда, ўз ечим ва сервисларини интеграция қилишга имкон беради.
«Биз инновацион лойиҳаларимиз билан ғурурланамиз ва уларни ривожлантириш учун фаол ишлашни давом эттиряпмиз. Бизнинг мақсадимиз – рақамли молиявий технологиялар соҳасида етакчилардан бўлиш ҳамда мижозлар ва ҳамкорларга энг илғор ечимларни тақдим этишдир», – дея қайд этди AloqaBank бошқаруви раиси Каммуна Ирисбекова.
Шунингдек, бошқарув раиси маслаҳатчиси Олимжон Умаров ва бошқарув раисининг ўринбосари Фарруҳ Маҳкамов банкнинг экотизимини шакллантириш ва ривожлантириш бўйича келгусидаги режалар ва асосий афзалликлар ҳақида гапиришди. Банк вакиллари рақамли тизимларни яхшилаш ва мижозларнинг талабларини қондириш учун банк бизнес-тизимини ривожлантириш ва модернизация қилишга бўлган интилишларини билдиришди.
Тадбирда Ўзбекистон давлат симфоник оркестри ижросида ёқимли мусиқий композициялар янграб турди.
FCB Artgroup халқаро агентлигининг жамоаси янги бренд-ёндашувни ишлаб чиқди ва таниқли режиссёр Айсултан Сеитов томонидан суратга олинган имиж реклама ролигини яратишди. Меҳмонларни ёндашув ва бренднинг янги муаллифлик услуби билан агентлик раҳбари Шоҳрух Низомиддинов, аккаунт/дижитал директори Саима Жаҳонгирова ва арт-директор Алишер Аҳмедов таништирди.
«AloqaBank брендининг янги концепцияси новаторлик ғояларига асосланган. Биз инновациялар ҳақиқатга айланадиган ва иқтидорли тадбиркорлар қўллаб-қувватланадиган жой бўлишни хоҳлаймиз. Ребрендинг ривожланиш ва замонавий рақамли экотизим яратишга бўлган интилишимизни намоён қилишга имкон беради», – деди FCB Artgroup Tashkent агентлигининг раҳбари Шоҳрух Низомиддинов.
Тақдимот доирасида AloqaBank'нинг тезкор шахмат бўйича жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторов билан бўлган ҳамкорлиги муҳокама қилинди. У қозоғистонлик таниқли режиссёр Айсултан Сеитов томонидан суратга олинган имиж ролигида бош ролни ижро этган. Ролик концепцияси ғояларни ҳаётга татбиқ қилишга йўналтирилган.
«Мен AloqaBank каби инновацион лойиҳанинг бир қисми бўлишдан ғурурланаман. Банк билан ҳамкорлик бизга кучимизни бирлаштиришга ва ҳақиқатда ҳам ноёб бўлган бирон нарса яратишга имкон беради. Мен инновациялар ва рақамли ечимлар кучига ишонаман ва AloqaBank Ўзбекистоннинг молиявий секторини ривожлантиришда муҳим роль ўйнашига ишончим комил», – деди Нодирбек Абдусатторов.
Режиссёр Айсултан Сеитов ҳам AloqaBank'га ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирди ва лойиҳа кўламини қайд этди: «AloqaBank учун бўлган ролик устида ишлаш завқли бўлди. Мен аҳамиятли лойиҳага ўз ҳиссамни қўша олишимдан ғурурланаман ва келгусида ҳам ҳамкорлик қилишга умид қиламан».
Тақдимотда эълон қилинган муҳим янгилик банк логотипи ва бренд-ёндашувнинг янгиланганлиги бўлди. Том элементлари янги ғоялар дунёга келадиган жойни ифодалайдиган янги логотип дизайни банкнинг инновациялар ҳақиқатга айланадиган марказ бўлишига бўлган интилишни акс эттиради.
Янги логотип ва бренд-ёндашув банк фалсафаси ва унинг янги ғояларни татбиқ этишни қўллаб-қувватлашга бўлган интилишини намоён қилади. AloqaBank бизнесни ривожлантириш учун ноёб имкониятлар яратишга ва мижозларга рақамли даврда ажойиб молиявий тажриба тақдим этишга тайёр.
Реклама ҳуқуқи асосида
346views0replies
0

Комментарии