• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 14 июля 2023

Ўзбекистонда дам олиш кунлари жазирама бироз пасаяди

Синоптиклар дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

217
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи ҳаво ҳарорати +35...+39 даражани ташкил этади, энг чекка жанубда +41...+44 даражагача бўлади. Дам олиш кунлари республика ҳудудининг катта қисмида ҳарорат +33...+38 даража атрофида бўлади, фақат баъзи жойларда +39...+40 даражага етади.

14-16 июль кунлари республиканинг барча ҳудудлари бўйича асосан қуруқ ва кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

Пойтахтда 14-16 июль кунлари асосан кам булутли об-ҳаво бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади, 14 июль кечга томон ва 15 июлда 12-15 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Бугун кундуз куни ҳарорат +37...+39 даража, дам олиш кунлари +35...+38 даража бўлади.

217
0