Поиск
RUUZ

Криминал

Наманганда тақиқланган нашида тарқатган ака-сингилга суд ҳукми ўқилди

Улар бир-бирига ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган аудио ва видео материалларни тарқатиб келган.

883views0replies
0

UzNews.uz

Наманган вилоятида ака-сингил бир-бирига тақиқланган мазмундаги нашида ва бошқа ақидапарастлик ғоялари акс этган видеоларни юборгани учун суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Олий суд Матбуот котиби Азиз Обидов UzNews.'га хабар қилди.
Хабарга кўра, 23 ёшли М.А. синфдоши М.М. таъсирида диний мазмундаги тақиқланган маъруза ҳамда видеороликлар орқали интернетда диний даъватлар билан шуғулланувчи қориларнинг маърузаларини эшитиб, улар таъсири остида Сурияга ҳижрат ва жиҳод амалларини бажариш учун кетмоқчи бўлган.
У 2021 йилда Россияда ишлаб юрган вақтида синглисига ҳам мазкур маъруза ва видероликларни жўнатган.
Судланувчи М.А. бу аудио ва видео маърузаларни яқинларига эшитиб кўришлари учун юборгани, қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, енгиллик беришни сўраган.
Суд ҳукмига кўра, М.А. ва унинг синглиси ЖКнинг 244-1-моддаси 3-қисми "г" бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, акага 5 йил озодликдан маҳрум қилиш, синглисига эса ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.
Шу билан бирга, қизга ушбу вақт давомида қуйидаги тақиқлар қўйилган:
— оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказишда иштирок этмаслик;
— уни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш, иш ёки ўқиш жойини ўзгартирмаслик;
— Наманган вилояти ҳудудидан ташқарига чиқмаслик;
— алоқа воситаларидан, жумладан, интернетдан фойдаланмаслик.
883views0replies
0

Комментарии