Поиск
RUUZ

Назначения

ОТБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасига янги директор тайинланди

Ташкилотга раҳбарлик қилаётган Канокпан Лао-Арая банкнинг Ўзбекистон билан 2023-2028 йилларга мўлжалланган янги ҳамкорлик стратегияси амалга оширилишини назорат қилади.

176views0replies
0

ОТБ

Осиё тараққиёт банки Канокпан Лао-Араяни Ўзбекистондаги ваколатхонасининг янги директори этиб тайинлади. Бу ҳақда UzNews.uz’га ОТБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси хабар берди.
Лао-Арая ОТБнинг Ўзбекистондаги фаолиятига раҳбарлик қилади ва банкнинг 2023-2028 йилларга мўлжалланган янги Давлат Ҳамкорлик стратегиясини тайёрлаш ва амалга оширишни назорат қилади. ОТБ мамлакатнинг инклюзив ва бозор иқтисодиётига ўтиши, хусусий секторни ривожлантириш, яшил трансформация, иқтисодий ва ижтимоий тенгсизликларни қисқартириш, минтақавий ҳамкорлик ва интеграцияни кенгайтириш учун кўмакни кучайтиради.

“ОТБ ташкилотига раҳбарлик қилишдан мамнунман ва Ўзбекистондаги ислоҳотлар кун тартибини қўллаб-қувватлаш учун бор кучимни сарфлайман. Инвестициялар, билимлар ва хусусий сектор фаолияти орқали биз Ўзбекистонга инсон капиталини ривожлантириш, ташқи таъсирларга чидамлиликни кучайтириш ва яшил иқтисодиётга ўтишда ёрдам беришда давом этамиз”, — деди янги директор.

Бу лавозимга тайинлангунга қадар у Қирғизистондаги ваколатхона директори бўлиб, банк фаолиятини бошқарган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ОТБ Ўзбекистонга давлат секторида бешта лойиҳа ва дастурни амалга ошириш, жумладан, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ижтимоий ҳимоя қилиш учун 1 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратган эди.
176views0replies
0

Комментарии