Поиск
RUUZ

Криминал

Фарғонада аёлини рашк қилиб, ўртоғини ўлдирган шахс қамалди

У аёлининг телефонида ўртоғининг рақами "Бегим" деб сақлаб қўйилганлигини кўриб, улар ўртасидаги ишқий муносабатдан хабар топган.

668views0replies
0

Маълум қилинишича, данғаралик 30 ёшли фуқаро ва турмуш ўртоғи ўртасидаги жанжал сабаб, аёл қизлик хонадонига кетиб қолган.
Жорий йил 8 январь куни аёл яшаб турган уйига фарзандини кўриш учун боради. У ерда хотинининг телефонини текширган эркак яқин ўртоғининг "Бегим" деб сақлаб қўйилганини кўради. Ундан ташқари Telegram'ни кўрганида ўртоғи Алиев билан ишқий муносабатда ёзишган хабарларни топади.
Бундан жаҳли чиққан эркак ўртоғи билан кўришиб, гаплашиб олиш ниятида унга қўнғироқ қилади. Рашк туфайли ўртоғидан ўч олиш мақсадида ўзи ишлаб келаётган тумандаги иссиқхонага чақиради. Шу куни соат 22:30 атрофида иссиқхонага келган Алиев билан ўзаро жанжал давомида дўсти хотини билан юрганини айтган. Шунда эр қўл-оёғи билан дўстини бош ва дуч келган жойига тепиб, ҳаёт учун хавфли жароҳатларни етказган.
Натижада жароҳатланган Алиев даволаниш учун шифохонага ётқизилади. Бироқ, 10 январь куни жабрланувчи кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, шифохонада вафот этган.
Олий суд Матбуот котиби Азиз Абидовнинг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан юритилган жиноят иши ЖИБ Бешариқ туман судида кўриб чиқилди. Унга кўра, судланувчи ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми "д" банди билан айбли деб топилиб, унга 8 йил-у 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

668views0replies
0

Комментарии