• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 14 июля 2023

Ўзбекистондан 7 тонна носвойни Қирғизистонга ноқонуний равишда олиб кетаётган шахс ушланди

Қирғизистонлик фуқаро ноқонуний "КамАЗ"га юклаб Ўзбекистондан ўтиб, Қирғизистонга кирганида қўлга олинган.

14 июля 2023
352
0
Иллюстрация

Қирғизистонлик фуқаро Ўзбекистондан ноқонуний равишда 7 тонна носвой олиб кирмоқчи бўлди. Бу ҳақда Чегара хизмати Ахборот ва коммуникациялар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, Қадамжой тумани Бургонду қишлоғида чегарачилар ва божхоначилар Қирғизистон Республикаси фуқароси бошқарувидаги "КамАЗ"ни қўлга олган. Автомобилни кўздан кечириш чоғида 7 тонна носвой аниқланган.

Вазиятга ойдинлик киритилар экан, чекилмайдиган тамаки маҳсулоти Қирғизистонга кейинчалик сотиш учун Фарғона вилояти Чўн-Ғара қишлоғидаги назорат-ўтказиш пунктларини четлаб ўтиб, ноқонуний олиб чиқиб кетилгани маълум бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилгач, ҳайдовчи ва юк қўшимча тергов ўтказиш учун Божхона бошқармаси ҳудудий бўлинмаси ходимларига топширилди.

14 июля 2023
352
0