Поиск
RUUZ

Общество

Россия фуқароси 6 миллион рублдан ортиқ нақд пулни Ўзбекистонга олиб ўтмоқчи бўлган

58 ёшли йўловчи Тошкентга учиб кетмоқчи бўлган.

115views0replies
0

Россия Федерацияси Федерал божхонаси

Красноярск аэропортида Ўзбекистонга учаётган йўловчиларнинг қўл юки ва багажини текшириш чоғида нақд пулни ноқонуний олиб чиқиб кетиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Россия ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 58 ёшли Россия фуқароси Тошкентга учиб кетишидан аввал божхона декларациясидан ўтказилиши лозим бўлган пул ва товарлари йўқлигини маълум қилиб, божхона назорати учун "яшил йўлак"ни танлаган.
Бироқ, божхоначилар қўл юки ва унинг қўл сумкасини текшириш чоғида 6 миллион рублдан ортиқ нақд пул ёки воқеа содир бўлган кунги курс бўйича деярли 66 минг доллар эквивалентини аниқлаган.
"Россия рублидаги 10 минг доллардан ортиқ миқдорда нақд пуллар ёзма равишда декларацияланиши шарт бўлганлиги сабабли, ноқонуний ўтказилган маблағлар миқдори қарийб 56 минг доллар ёки 5,1 миллион рублни ташкил қилди", — дейилади хабарда.
Аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Ноқонуний кўчирилган маблағлар суд қарори чиқарилгунга қадар олиб қўйилган, қолган сумма эгасига қайтарилган.
115views0replies
0

Комментарии