Поиск
RUUZ

Общество

Хоразмдаги истироҳат боғларидан бирида дарахтлар ноқонуний кесиб ташланди

Келтирилишича, тадбиркорга боғ ҳудудидан ер ажратилмаган. Вилоят экология бошқармаси изоҳ берди.

171views0replies
0

Ижтимоий тармоқларда Шовот шаҳарчасидаги К.Отаниёзов номли дам олиш ва истироҳат боғида қуримаган дарахтларни кесиб ташланаётганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалган эди.
Ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Экологик партияси Хоразм вилояти ва боғ масъуллари иштирокида ўрганиш ишларини олиб борган.
Натижада жорий йилнинг 9 июль куни тунги пайтда боғда ўзларини тадбиркор, деб атаган шахслар томонидан ҳақиқатдан ҳам бир нечта дарахтлар кесилганлиги аниқланган.
Маҳалла фуқаролари томонидан жамоатчилик асосида ўтказилган назорат давомида, мазкур шахслар ҳаракати тўхтатилиб, сўралганда туман ҳокими томонидан оғзаки рухсат берилганлиги айтилган.
Аниқланишича, ҳеч бир тадбиркорга боғ ҳудудидан ер ажратилмаган.
Хоразм вилояти Экология бошқармаси Матбуот хизмати ҳолат юзасидан дастлабки ўрганиш ишлари бошланганини маълум қилди.
Ўрганиш натижалари бўйича қўшимча маълумот берамиз,- дейилади хабарда.

171views0replies
0

Комментарии