Поиск
RUUZ

Общество

Сурхондарёда фермерни резина этик билан уриб, уни "чўчқа" деб атаган туман прокурорига чора кўрилди — видео

Турли аудиоёзувлари билан "машҳур" туман прокурори эндиликда фермерларга бир жуфт этик ва фонарь олиб келишларини буюрган.

1116views0replies
0

t.me/mushtumjurnali

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Бандихон тумани прокурори Соатмурод Махмановга тегишли деб айтилаётган ҳудуддаги маҳалла раисларини турли ножўя сўзлар билан ҳақорат қилинган аудио тарқалган эди.
Сурхондарё вилояти прокуратураси ҳолат юзасидан ўрганиш олиб борилаётганини маълум қилган.
Шунингдек, туман прокурори фаолиятидан норози бўлиб, Бандихон туманидаги фермерлардан бири видеомурожаат билан чиқди.
Унинг таъкидлашича, туман прокурори ҳар бир фермер хўжалигига 2 жуфт этик ва фонарь олиб келишни буюрган. Фермер ҳаво иссиқ бўлганлиги ва тумандаги магазинларда этик топиш муаммо бўлганлиги учун фақат бир жуфт этик топган. Фонарь ва этикни олиб 08:00 да бошланадиган йиғилишга 08:10 да кириб борган.
Туман прокурори эса фермернинг саломига алик ҳам олмасдан, "Эй чўчқа, чўчқадан тарқаган, сен нега кеч келяпсан?", деб уни ҳақоратлаган.
Этикни кўриб эса, бу кийилган эски этик, дея фермерни бошига этик билан урган ва бир неча бор мушт туширган.
Фермер ўша йиғилишда 50-60 киши бўлганлиги ва уларнинг олдида ҳақоратланганидан сўнг, тумандаги ишларга ҳам эътибори қолмаётганлигини айтмоқда.
Фермернинг таъкидлашича, иссиқ саратонда сувчиларнинг олдига этик қўйиб қўйилган.
"Иссиқда улар этик киядими? Қандай бу расмиятчилик бўлди? Шу ҳолат бўйича иложи бўлса, амалий ёрдам қилинглар,- дейди фермер.
"Мени урганида мен ҳам қайтарсам бўлар эди, фақат давлат берган устидаги форманинг ҳурматини қилдим. "Чўчқа деяпти, чўчқа чўчқани олдига боради-да, ёки ит итни олдига. Инсон дейишга ҳам ожизман", - дейди фермер.
Ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура Матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.
Унга кўра, Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан Бандихон туман прокурори С. Махмановнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан текшириш ўтказилган. Натижада Бандихон туман прокурорига нисбатан интизомий жазо қўлланилган.
1116views0replies
0

Комментарии