Поиск
RUUZ

Общество

Андижонда 4 яшар болага итлар галаси ҳужум қилди

5-6 та итлар болани турли жойларидан тишлаб, жароҳат етказган. Вилоят ССБ ҳодиса юзасидан маълумот берди.

897views0replies
0

Ижтимоий тармоқ

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Андижонда ёш болани итлар ғажиб ташлагани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ССБ маълумот берди.
Қайд этилишича, воқеа 9 июль куни Хўжаобод туманида содир бўлган.
2018 йилда туғилган бола туманнинг “Мустақилликнинг 30 йиллиги” маҳалласига холасининг уйига меҳмонга борган. Болакай аҳоли яшаш ҳудудидан узоқда жойлашган чиқинди ташлаш жойига яқин ҳудудда қаровсиз ҳолатда ўйнаётган вақтда итлар галаси унга ҳужум қилган.
Маълум қилинишича, боланинг ўнг юзи, иккала қулоқ супраси, чап ўмров соҳаси, кўкрак қафаси орқа юзаси, иккала елка, думғаза соҳасида ит тишлаган жароҳатлари бор.
“Вилоят марказидаги шифохонада даволанаётган боланинг умумий аҳволи нисбатан қониқарли, ҳушида, ўзи мустақил овқатланмоқда, ҳаракатланмоқда. Даволаниш жараёнлари вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ва тиббий марказ директори назоратига олинган, болада қутуриш аломатлари йўқ”, - дейилади хабарда.
897views0replies
0

Комментарии