2023 йил иккинчи чораги якунлари бўйича жами 7 млрд 285,1 млн сўм маблағ ташувчиларнинг ҳисоб рақамларига ўтказиб берилди, дея хабар берди Транспорт вазирлиги Матбуот хизмати.
Хусусан, Наманган вилояти 1 728,8 млн сўм;
— Фарғона вилояти 1 564,1 млн сўм;
— Андижон вилояти 1 036,4 млн сўм;
— Тошкент вилояти 986,4 млн сўм;
— Хоразм вилояти 619,2 млн сўм;
— Навоий вилояти 510,4 млн сўм;
— Самарқанд вилояти 339,8 млн сўм;
— Жиззах вилояти 236,5 млн сўм;
— Сурхондарё вилояти 82,2 млн сўм;
— Бухоро вилояти 43,0 млн сўм;
— Қорақалпоғистон Республикаси 138,3 млн сўм маблағлар қоплаб берилган.
Қолган вилоятларда ташувчилар томонидан кўрилган зарарлар миқдори бўйича ҳисоб-китоблар топширилмаган.
Шунингдек, "Тошшаҳартрансхизмат" АЖга республика бюджетидан Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига ажратилган ссуда маблағлари ҳисобидан чекланган тарифлар бўйича йўловчиларни ташиш хизматларини кўрсатиш муносабати билан шаҳар йўловчи ташиш транспорти ташувчилари кўрадиган зарарларни қоплаш харажатлари учун 18 млрд сўм ажратилиш ҳақида шаҳар ҳокими қарори қабул қилинган.
"Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 октябрдаги "Ҳудудларда жамоат транспорти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 630-сонли қарорига мувофиқ ташувчилар томонидан шаҳар атрофи ёки вилоят ичидаги шаҳарлараро автобус йўналишларида кўрилган зарарлар миқдори ҳар чорак якуни бўйича субсидия ажратиш йўли билан қоплаб берилмоқда", - дейилади вазирлик хабарида.