• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 12 июля 2023

Тошкентда юз берган ЙТҲда мотоцикл ҳайдовчиси ҳалок бўлди — видео

У Nexia бурилаётган вақт тўхташга улгурмай, машина остида қолган.

12 июля 2023
562
0
UzNews.uz

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда мотоцикл иштирокидаги мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси акс этган суратлар тарқалган эди. Расмдан кўриш мумкинки, мотоцикл бутунлай пачоқланиб кетган.

Аниқланишича, ушбу ЙТҲ Тошкент шаҳрида тунги соат 23:00 лар атрофида Nexia ва мотоцикл иштирокида содир бўлган. Унда 34 ёшли мотоцикл ҳайдовчиси Nexia остида қолган.

Маълум қилинишича, Nexia ҳайдовчиси йўлда қайрилиш учун бурилган вақт қарама-қарши ҳаракатланиб келаётган мотоцикл ҳайдовчиси тўхташга улгурмаган.

Оқибатда ЙТҲ натижада мотоцикл ҳайдовчиси ҳалок бўлган. Nexia ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари сабаб шифохонага ётқизилган.

12 июля 2023
562
0