Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкентда яшаётган Жанубий Корея фуқароларини тунаб кетган шахсларга жиноят иши қўзғатилди

Улар пичоқ ва қайчи билан таҳдид қилиб, хонадонда бўлган пул ва телефон аппаратларини ўғирлаган.

161views0replies
0

Жорий йилнинг 30 июнь куни тахминан соат 13:50да 3 нафар номаълум шахслар Яккасарой тумани "Дилбулоқ" маҳалласида жойлашган хонадонларнинг бирига келиб, у ерда вақтинча ижарада яшаб келаётган 61 ёшли Жанубий Корея фуқароси Н.Х. ва унинг қизи 37 ёшли К.М.ларнинг хонадон эшигини очган. Сўнгра қўлларида бўлган ошхона пичоғи ва қайчи билан уларга таҳдид қилган. Натижада хонадонда бўлган 3 дона уяли телефон аппаратлари, 1 дона планшет, 1 дона ноутбук, 1700 АҚШ доллари ва 1 млн 500 минг сўм пул маблағларини эгаллаб, ҳодиса жойидан яширинишган.
Ушбу ҳолатдан сўнг, К.М. қонунбузарларни таъқиб қилиб, кўчада ёрдам сўраганлиги сабабли, мазкур ҳудудда хизмат олиб бораётган Миллий гвардия ходимлари томонидан босқинчининг бири ушланган.
Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлар натижасида мазкур жиноятни Тошкент вилоятида яшовчи муқаддам судланган 39 ёшли Д.А., унинг бирга яшовчи турмуш ўртоғи 22 ёшли Л.А. ва муқаддам судланган 29 ёшли А.Р.лар (аёл) содир этганликлари аниқланиб, ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда уларга нисбатан ЖКнинг 164-моддаси 3-қисми "в" банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчиларга нисбатан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

161views0replies
0

Комментарии