Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси расмий сайтида Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Юй Цзюнь томонидан имзоланган табрикнома эълон қилинди.
Дипломатик миссия сайтида ёзилишича, Юй Цзюнь 1972 йилда туғилган. У Хитой Коммунистик партияси аъзоси, олий маълумотли. Ташқи ишлар вазирлигининг тегишли бошқарма ва идораларида, шунингдек, хориждаги элчихоналар ва консулликларда ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Хитойнинг Ўзбекистондаги аввалги элчиси Цзян Ян жорий йилнинг февраль ойида беш йиллик дипломатик миссияси якунланганини эълон қилган эди.