Бугун Самарқанд шаҳридаги “Ёшлар” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган автотураргоҳ олдида кетаётган болага итлар ҳамла қилгани ва такси ҳайдовчиси уни қутқариб қолгани ҳақида хабар берган эдик.
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизматининг хабар қилишича, Самарқанд шаҳар ҳокимлигида шаҳар ҳокими Фазлиддин Умаров ҳамда шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Исматжон Ибрагимов боланинг ҳаётини сақлаб қолган такси ҳайдовчиси, 23 ёшли Фирдавс Аҳмедов ва унинг ота-онасига миннатдорчилик билдирди.

Шунингдек, Фирдавс Аҳмедовга эсдалик совғалари топширилди.
Эслати ўтамиз, болага ташланган итларнинг эгасига нисбатан МЖтКнинг 110-моддаси (ит ва мушук боқиш қоидаларини бузиш) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Болага тиббий-психологик ёрдам кўрсатилган ва айни пайтда унинг ҳолати яхши.