Поиск
RUUZ

Общество

Президент 10 та туман ва 2 та шаҳар ҳокимларини лавозимидан озод қилиш бўйича топшириқ берди

Бош прокуратура ва Ҳисоб палатасига ушбу ҳокимлар фаолиятини ўрганиб, қонун устуворлигини таъминлаш топширилган.

781views0replies
0

Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида инвестициялар жалб қилишни янада кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.
Йиғилишда йил бошида режа қилинган хорижий сармояларни ўзлаштириш вазифаларининг ижроси кўриб чиқилди.
Бу йилги инвестиция ва ҳудудий дастурлар доирасида жами 20 млрд доллар хорижий сармояларни ўзлаштириш бўйича катта марралар белгиланган эди.
Бу борадаги ижобий тажриба сифатида ўтган олти ойда Андижон шаҳри, Булоқбоши, Ромитан, Ғаллаорол, Фориш, Кармана, Давлатобод, Чуст, Каттақўрғон, Сирдарё туманларининг ҳар бири 50 миллион доллардан кўп тўғридан-тўғри инвестиция олиб келингани қайд этилди.
Натижада ушбу туманларда жами 50 мингта янги иш ўринлари, қўшимча 1 трлн сўм тушум пайдо бўлган.
Лекин Амударё, Қўрғонтепа, Бухоро, Миришкор, Чироқчи, Хатирчи, Пайариқ, Оқолтин, Гулистон, Оққўрғон туманлари, Навоий ва Янгийўл шаҳарларида бу кўрсаткичлар пастлиги, инвестиция муҳити қониқарсизлиги танқид қилинди.
Президент ушбу туман ва шаҳар ҳокимларини лавозимидан озод қилиш бўйича топшириқ берди. Бош прокуратура ва Ҳисоб палатасига ушбу ҳокимлар фаолиятини ўрганиб, қонун устуворлигини таъминлаш топширилди.
781views0replies
0

Комментарии