Поиск
RUUZ

Криминал

"2 та боламни ҳам, эримни ҳам бошига етган ўша опаси ва қайнонам"

Хорижда бўлган самарқандлик аёл эри томонидан ўлдирилган болалари ҳақидаги ҳодиса тафсилотларини маълум қилди.

1790views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, Самарқандда эркак хотинининг хиёнатига чидолмай икки фарзандини ўлдиргани ва эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берган эдик.
Ҳодиса жорий йилнинг 17 май куни соат 03:00 атрофида Тойлоқ туманида содир бўлган. Шу туманда яшовчи 39 ёшли эркак Россияга ишлаш учун кетган турмуш ўртоғи билан жанжаллашиб, ундан қасд олиш мақсадида яшаш уйида ухлаб ётган 2015 ва 2017 йилларда туғилган икки нафар фарзандини қасддан ўлдирган.
Аёл чет давлатидан келиб, ҳодиса тафсилотларни Миллар'га маълум қилди.
Аёлнинг таъкидлашича, унинг чет давлатга кетишига сабаб йиғилиб қолган қарзларини тўлаш бўлган. Гумонланувчи эркак турмуш ўртоғининг хорижга кетишига ҳаттоки ёзма тарзда ҳам рухсат берган.
"2022 йил 10 ноябрь куни хорижга кетдим. Кел,- дедилар, 3 апрелда қайтдим. Мен энди уларнинг кайфиятини кўтараман, деб хўжайин деб гап бошлаётганимда, ғурбат жонимга тегди, бир томондан аям ва сен, деганча бақириб кетди. Сўнг кетасанми деб, менинг жавобимни бериб юборгандилар. Лекин болаларингни ўлдираман демаган эди".
Аёл фарзандларининг ўлимига яқин қариндошлари билан ўртасидаги муаммолар сабаб бўлганлигини айтиб ўтган.
"2 боламни ҳам, қотил бўлса ҳам, эримни ҳам бошига етган ўша қотил опаси ва қайнонам".
Аёлнинг изоҳлашича, эри 3 йил олдин спиртли ичимликларни ташлаб, "дори" таъсирига тушиб қолган. Аёл уйига борган вақтда ҳам уйида гиёҳвандлик дорилари бўлган. Бу дориларни истеъмол қилиб кўришини эса эркакнинг жиянлари таклиф қилган.
Маълумот ўрнида, эркакка ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми "а" ва "в" бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибида ушланган.
1790views0replies
0

Комментарии