Поиск
RUUZ

Происшествия

Фарғонада хотини ва ўз укасини чопқи билан ўлдириб, ёқиб юборган эр 15 йилга қамалди

Эр таъзиядан қайтганида уйда хотини ва укасини бир ётоқда кўриб, рашк сабаб қотилликка қўл урган.

4327views0replies
0

UzNews.uz

Маълум қилинишича, ҳодиса 2023 йил 16 январь куни Сўх туманида содир бўлган. Ўша куни 1957 йилда туғилган эр соат 12:30 ларда қўшни қишлоқдаги таъзиядан яшаш хонадонига қайтиб келган вақтида, 1966 йилда туғилган руҳий касал укаси ва турмуш ўртоғи унинг ётоқхонасида ярим яланғоч ҳолатда жинсий алоқа қилишмоқчи бўлиб туришганлигини кўрган.
Бундан ғазабланган эр рашк адоватида ўта шафқатсизлик билан аёлининг кўз ўнгида дастлаб, укасининг боши, танаси ва бошқа соҳаларига чопқи ҳамда бошқа жисмлар билан тартибсиз уриб, қасддан оғир тан жароҳатлари етказган. Шундан сўнг, аёлини ҳам шу жисмлар билан уриб, унга ўта оғир тан жароҳати етказган.
Сўнг, эр жиноят изларини йўқотиш мақсадида, гўёки хонадонда чиққан ёнғин натижасида укаси ва хотини вафот этганлигини саҳналаштирган. У хонадон электр тармоғини ҳисоблагичдан ўчириб, оғир тан жароҳати олиб ётган укаси ва турмуш ўртоғига азоб бериш мақсадида шафқатсизлик билан хонани ёқиб, чиқиб кетган. Натижада, эркак ва аёл ҳодиса жойида вафот этишган.
Жиноят ишлари бўйича Сўх туман суди томонидан судланувчи эрга нисбатан жазо тайинланди. Унга кўра, эркак ЖКнинг 97-моддаси 2-қисмининг “а”, “в”, “ж” бандларида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбланиб, 15 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
4327views0replies
0

Комментарии