• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 11 июля 2023

Навоийда Қизил китобга киритилган она-бола жайронларни отиб ўлдирган шахслар ушланди

Натижада табиатга 33 млн сўм миқдорида зарар етказилган.

216
0

Жорий йилнинг 9 июль куни Навоий вилояти Экология бошқармаси ходимлари томонидан назорат рейд тадбири ўтказилган.

Тадбир давомида Навбаҳор тумани ҳудудида фуқаро Қ.Ш. бошқарувидаги Niva русумли автомашина текширилган. Оқибатда машина юкхонасида 2 дона отилган Қизил китобга киритилган она-бола жайрон борлиги аниқланган.

Текширув-суриштирув ишлари давомида жайронлар Самарқанд вилояти Нарпай тумани Болтали қишлоғида яшовчи фуқаролар Қ.Ш. ва Қ.Ф.ларга тегишли ов қуроллари ёрдамида ноқонуний овлангани маълум бўлган.

Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан табиатга 33 млн сўм зарар етказилган.

Қ. Ш. бошқарувидаги автомашина жарима майдончасига қўйилиб, ов қуроллари сақлаш учун Навоий вилоят ИИБга юборилди. Ҳозирда прокуратурага юбориш учун керакли ҳужжатлар тўпланмоқда,- дейилади хабарда.

216
0