Поиск
RUUZ

Криминал

Сурхондарёда фуқаронинг картасидан 75 млн сўмни "ўмарган" амалиётчи талабалар қамалди

Банкда амалиёт ўтаётган талабалар ўзлаштирган пулларини шапка, кўзойнак ва ниқобдан фойдаланган ҳолда банкоматда нақдлаштирган.

253views0replies
0

Видеодан кадр

Қайд этилишича, Термиз шаҳри "Тупроққўрғон" маҳалласида яшовчи фуқаро ИИБга қўнғироқ қилиб, банк пластик картасидан илова орқали 75 млн 700 минг сўм пулларни номаълум шахслар ечиб олганлигини маълум қилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлими томонидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилган. Натижада АТБларидан бирига амалиёт ўташ учун келган 2 нафар талаба банкнинг барча сирларини ўрганиб боришганлиги аниқланган. Талабалар ўзаро келишиб, танишининг номига сим карта расмийлаштириб, уларнинг телефонларидан фойдаланган ҳолда банк ходимларини алдаб, ариза муаллифига тегишли бўлган 75 млн 700 минг сўм пулларни ўғирлаган.
Шундан сўнг, Термиз шаҳрида жойлашган банкоматларда шапка, кўзойнак ва ниқобдан фойдаланган ҳолда ўзини танитмаслик мақсадида пулларни нақдлаштирган.
Таъкидланишича, гумонланувчилардан телефон, кўплаб банк карталари далил сифатида олиниб, тегишли тартибда расмийлаштирилган.
Шунингдек, улардан бири онасига бериб юборган 59 млн 800 минг сўм миқдоридаги нақд пуллар холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳужжатлар суд органларига юборилган. Унга кўра, улар ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми "б" банди билан айбли деб топилиб, бирига 2 йил-у 3 ой, иккинчисига 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
253views0replies
0

Комментарии