7-9 июль кунлари Румыниянинг Клуж-Напока шаҳрида бадиий гимнастика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 2 та бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, қизиқарли беллашувлар якунида Анастасия Саранцева ҳалқа, Мишель Нестерова тасмадаги машқларда шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилган.
Ҳалқа:
1. Тал Франко (Исроил)
2. Амалия Лика (Руминия)
3. Анастасия Саранцева (Ўзбекистон)
Тасма:
1. Лилиана Левинска (Польша)
2. Никол Тодорова (Болгария)
3. Мишель Нестерова (Ўзбекистон)
Бу бадиий гимнастика бўйича жаҳон чемпионатлари тарихида ўзбекистонлик спортчиларнинг биринчи маротаба совриндорлар қаторидан жой олиши, - дейилади хабарда.