Миноранинг ҳар бир хонадон режаси, шинам студиялар, террасали хонадонлардан тортиб, кенг пентхаусларгача, эргономик ва энг майда деталларигача ўйланган. Режалаштириш ечимларининг кенг доираси сизнинг идеал хонадонингизни топишга имкон беради.
Полдан шифтгача панорамали деразалар туфайли барча хонадонлар табиий ёруғлик билан тўлдирилади ҳамда 3,5 метр ва ундан юқори баландликдаги шифтлар биноларда ҳаво айланишини яхшилайди.
Миноранинг ўзига хос афзаллиги — деразадан очиладиган манзара: боғлар, тоғлар ва шаҳарнинг диққатга сазовор ноёб жойлари.
Лойиҳа концепцияси ўз аҳолисига фаровон ҳаёт учун энг яхши ечимларни таклиф қилади. Мажмуа савдо маркази, ресторанлар, фитнес-зонага эга бўлган СПА, болалар учун кўнгилочар зоналар, шунингдек, ерости автотураргоҳларини ўз ичига олади. Аҳолининг хавфсизлиги учун лойиҳада автомашиналарсиз ҳовлилар, кечаю кундуз видеокузатув ва қўриқлаш кўзда тутилган. Очиқ ҳавода вақт ўтказишни яхши кўрадиганлар учун эса пиёда юриш ва дам олиш учун жойлар мавжуд.
Июль ойининг охиригача хонадон сотиб олган барча мижозлар 17 ойга фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти тақдим этилади.
Хонадонни бошланғич нархларда сотиб олишга шошилинг!
Қуйидаги манзилда жойлашган савдо офисига бутун ҳафта давомида соат 9:00 дан 19:00 гача ташриф буюришингиз мумкин: Шайхонтоҳур тумани, Лабзак кўчаси, 1Б-уй.
Дастлабки маслаҳат олиш ва ташриф буюриш учун телефон орқали рўйхатдан ўтинг: +998787774777.
Сайт: www.parkcitylabzak.uz
Реклама ҳуқуқи асосида