Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда 6 ой ичида 1900 нафарга яқин йигит 20 ёшгача фарзандли бўлишди

Шунингдек, 70 ёшдан кейин фарзандли бўлганлар сони 70 нафарни ташкил қилди.

221views0replies
0

ССВ

Давлат хизматлари агентлиги Ўзбекистонда 2023 йилнинг ярим йиллигидаги туғилишлар сони ҳақидаги маълумотларни тақдим қилди.
2023 йилнинг биринчи ярмида ФҲДЁ органлари томонидан республика бўйича 437 032 та болаларнинг туғилиши қайд этилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 19 920 тага кўп.
Қайд этилишича, мазкур вақт давомида 226 минг 820 нафар ўғил, 210 212 нафар қиз фарзанд дунёга келган.
Туғилиш бўйича энг юқори кўрсатгич Фарғона вилоятида (48 796 нафар), энг ками эса Сирдарё вилоятида (11 107 нафар) қайд этилган.
Маълумотларга кўра, 1 885 нафар эркак 20 ёшгача фарзандли бўлишган.
Шу жумладан:
— 2 347 нафар эркаклар – 50 ёшдан кейин;
— 448 нафар эркаклар – 60 ёшдан кейин;
— 70 нафар эркаклар – 70 ёшдан кейин фарзандли бўлишган.
221views0replies
0

Комментарии