Поиск
RUUZ

Политика

Путиндан Эрдоғангача: Мирзиёевни кимлар табриклади

Ҳозирга қадар 7 та давлат раҳбари Мирзиёевга президентлик сайловида ғолиб бўлгани муносабати билан табрик йўллади.

358views0replies
0

president.uz

Жорий йилнинг 9 июль куни Ўзбекистонда президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Президентликка номзод сифатида Шавкат Мирзиёев, Робахон Маҳмудова, Улуғбек Иноятов ҳамда Абдушукур Хамзаев рўйхатга олинганди.
Марказий сайлов комиссиясининг берган маълумотига кўра, Шавкат Мирзиёев 87,05 фоиздан ортиқ овоз олган ҳолда 7 йил муддатга Ўзбекистон президенти этиб сайланди.
Россия президенти Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни президентлик сайловида ғолиб бўлгани муносабати билан табрик йўллади.
"Сайловдаги ишончли ғалаба сизнинг юксак сиёсий нуфузингизни тасдиқлайди, мамлакатларимизни янада жадал ривожлантириш, унинг халқаро мавқеини мустаҳкамлаш, фуқаролар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар йўлингиз халқ томонидан кенг қўллаб-қувватланаётганидан далолат беради.
Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш борасидаги принципиал йўлингизни юксак қадрлаймиз. Ишончим комилки, биргаликдаги саъй-ҳаракатлар икки томонлама алоқаларнинг барча кўлами бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорликни изчил ривожлантириш, минтақавий ва халқаро масалаларда мувофиқлаштиришни таъминлайди. Бу, шубҳасиз, рус ва ўзбек халқларининг орзу-умидларига жавоб беради.
Сизга, муҳтарам Шавкат Миромонович, чин қалбимдан мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва давлат раҳбари сифатидаги масъулиятли фаолиятингизда муваффақиятлар тилайман", - деди Владимир Путин.
Шунингдек, сайлов натижаларидан сўнг, Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Тожикистон ҳамда Туркия президентлари Шавкат Мирзиёевни президентлик сайловида ғолиб бўлгани билан табриклади.
358views0replies
0

Комментарии