Бугун, 10 июль куни Марказий сайлов комиссиясининг матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.
Анжуманда маълум қилинишича, кеча, 9 июль куни бўлиб ўтган муддатидан аввалги Президент сайловида 15 млн 651 минг 405 нафар ёки рўйхатга олинган сайловчиларнинг 79,88 фоизи овоз беришда иштирок этган.
Унга кўра,
— ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёевга 87,05 фоиз сайловчи;
— "Адолат" социал-демократик партиясидан номзод Робахон Махмудовага 4,43 фоиз сайловчи;
— Халқ демократик партиясидан номзод Улуғбек Иноятовга 4,02 фоиз сайловчи;
— Экологик партиясидан номзод Абдушукур Хамзаевга 3,74 фоиз сайловчи овоз берган.