Поиск
RUUZ

Назначения

Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонасига янги директор тайинланди

ЕТТБнинг Шимолий Македониядаги ваколатхонасига раҳбарлик қилган Анди Аранитаси ўз ишини Тошкентда давом эттиради.

297views0replies
0

ЕТТБ Матбуот хизмати

Анди Аранитаси Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори ҳамда раҳбари этиб тайинланди. Бу ҳақда UzNews.uz'га банк Матбуот хизмати хабар берди.
Албания ва Британия фуқароси бўлган жаноб Аранитаси ишлаб чиқариш, телекоммуникация, агробизнес, мулк ва туризм ҳамда энергетика соҳаларида 25 йилдан ортиқ тажрибага эга. ЕТТБдаги фаолияти давомида у банкнинг энергетика бўлимида турли юқори лавозимларда ишлаган ва Туркия ҳамда жанубий-шарқий Европадаги энергия лойиҳаларини яратиш, амалга ошириш ва портфелини бошқариш учун масъул бўлган. Мазкур лавозимга тайинланишидан олдин жаноб Аранитаси ЕТТБнинг Шимолий Македониядаги ваколатхонасига раҳбарлик қилган.
"ЕТТБнинг энг динамик банк ва маслаҳат бўлинмаларидан бирига масъул этиб тайинланганимдан жуда мамнунман. Ўзбекистон тез ривожланаётган иқтисодиёт бўлиб, қайта тикланадиган энергия манбалари ва инфратузилмадан тортиб, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишгача бўлган кўплаб соҳаларда катта тажриба ва молиявий қўллаб-қувватлашни талаб қилади. Мен ўз тажрибам ва кучимни мамлакат билан ҳамкорликни ривожлантиришга ва 2023 йил охиригача тасдиқланиши керак бўлган Ўзбекистон бўйича янги давлат стратегиямизни амалга оширишга йўналтираман", — деди жаноб Аранитаси.
Анди Аранитаси мамлакат пойтахти Тошкентда фаолият юритади ва 2023 йил 1 сентябрдан ўз ишини бошлайди.
Жаноб Аранитаси жаноб Алкис Дракиноснинг ўрнини эгаллайди. Жаноб Дракинос 2017 йилда мамлакат билан қайта алоқа ўрнатилганидан бери банкнинг Ўзбекистондаги фаолиятини бошқариб келган ва ҳозирда у Тбилисида жойлашган Кавказ минтақавий ваколатхонасига раҳбар этиб тайинланган.
297views0replies
0

Комментарии