• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 9 июля 2023

Шавкат Мирзиёев сайловда қатнашди — фото

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев оила аъзолари билан сайловда овоз берди.

542
0
president.uz

Ўзбекистон президенти, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев 9 июль куни оила аъзолари билан бирга Тошкент шаҳридаги 59-сайлов участкасига ташриф буюриб, сайловда овоз берди.

Маълумки, жорий йил 30 апрелда бўлиб ўтган референдум натижаларига кўра, Ўзбекист Конституцияси янги таҳрирда қабул қилинди. Унда ҳуқуқий, дунёвий ва ижтимоий тамойиллар янада мустаҳкамланиб, давлатнинг бу борадаги мажбуриятлари ошди. Янгиланган Конституция давлат ҳокимияти олдига янги сиёсий, ижтимоий-иқтисодий вазифаларни қўйди.

Шу боис давлат раҳбари Конституциянинг 128-моддасига мувофиқ, муддатидан илгари Президент сайлови ўтказиш ҳақида халқга мурожаат қилди. Бу ташаббус Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда жамоатчилик фаоллари томонидан қўллаб-қувватланди.

542
0