Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда 2 машина ер ўпирилиши сабаб чуқурликка тушиб кетди — видео

Автомобиллар қурилаётган янги бинонинг пойдевори учун қазилган хандақнинг ёнида бўлган.

840views0replies
0

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда янги қурилиш объекти олдида турган машиналар ер ўпирилиши сабаб, чуқурликка тушиб кетганлиги акс этган видеолар тарқалган эди. 
Ҳолат юзасидан ФВВ расмий изоҳ берди.
Қайд этилишича, бугун, 8 июль куни тахминан соат 12:00 атрофида Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Ниёзбек йўли кўчасида қурилаётган янги бинонинг пойдевори учун қазилган хандақнинг бир четида ер ўпирилиши ҳодисаси содир бўлган.
Натижада хандақ четидаги йўлда турган Matiz ва Spark  русумли автомобиллар хандақ ичига тушиб кетган.
Таъкидланишича, ҳодиса тўғрисида ФВВга хабар келиб тушмаган.
Тарқалган хабар юзасидан воқеа жойига шаҳар ва туман ФВБ ходимлари чиқиб, ўрганиш ишларини олиб боришган.
Автомобиллар махсус техника ёрдамида хандақдан чиқариб олинган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ, —дейилади хабарда.
840views0replies
0

Комментарии