Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида 21 ёшли йигит каналда оқиб кетаётган она ва болани қутқариб қолди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Абдулқосимзода Саидисломбек канал атрофида спорт билан шуғулланаётган вақтида она ва бола чўкаётганини кўриб қолиб қолган ва уларни қутқариб қолган.
“Канал атрофига югургани чиқаман, имтиҳонга таёрланаман. Қарасам, бир аёлнинг кучуги каналга тушиб кетган экан. Орқасидан аёлнинг фарзанди тушиб кетибди. Онаси уларни қутқараман деб, ўзи ҳам каналга тушиб кетган. Шу заҳоти сувга тушиб, биринчи фарзандини қутқариб қолдик. Кейин, онасини чиқардик. Онасини чиқариш озгина қийинроқ бўлди. Лекин, чиқариб олдик” — дейди Саидисломбек.
Ҳозирда она ва боланинг аҳволи яхши. Шаҳар ҳокимлиги йигитнинг жасоратини ерда қолдирмай келажакдаги ишларига зафарлар тилаб эсдалик совғалари билан мукофотлади.