• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 7 июля 2023

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди

Синоптиклар дам олиш куни кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

72
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабар беришича, бугун куннинг иккинчи ярмида марказий ва шарқий вилоятлар бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ҳафта охирида республика бўйича ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кўтарила бошлайди, аммо ҳудудларнинг катта қисмида июль ойи учун +33…+38 даража бўлган мақбул қийматлар сақланиб туради, фақат энг чекка жанубда +39…+41 даража атрофида бўлади.

Айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши кутилмоқда.

Пойтахтда, бугун куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол тезлиги 10-12 м/с гача кучаяди. Ҳарорат +31…+33 даража бўлади.

Шанба ва якшанба кунлари бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +34...+37 даража бўлади.

72
0