Поиск
RUUZ

Общество

Twitter Threads ишга туширилгани учун Meta'ни судга бериш билан таҳдид қилмоқда

Илон Маскга тегишли компания Meta янги ижтимоий тармоқ яратишда фойдаланган Twitter'нинг бир қанча собиқ ходимларини ишга олганини даъво қилмоқда.

182views0replies
0

Getty Images

Мультимиллиардер Илон Маскга тегишли Twitter микроблоглар хизмати Facebook ва Instagram'нинг бош компанияси Meta корпорациясини Twitter'нинг рақобатчиси Threads'ни ишга туширгани учун судга бериш билан таҳдид қилмоқда. Бу ҳақда 6 июль, пайшанба куни Semafor интернет портали Twitter манфаатларини ҳимоя қилувчи адвокат Алекс Спиронинг Meta асосчиси Марк Цукербергга йўллаган хатига таяниб хабар берган.
Мактубда адвокат Меtа Маск компаниясининг "тижорат сирлари ва бошқа ўта нозик маълумотларига" кириш имконига эга бўлган Twitter'нинг бир нечта собиқ ходимларини ишга олганини даъво қилади.
Айтилишича, бу ходимлар Twitter билан рақобатлашадиган нусха кўчириш иловасини яратиш учун мақсадли равишда фойдаланилган.
Маълумот учун, Threads ижтимоий тармоғи Meta томонидан 6 июлга ўтар кечаси 100 га яқин мамлакатда ишга туширилди. Twitter каби, у қисқа матнли хабарларни юбориш имконини беради. Цукербергнинг сўзларига кўра, илова бир неча соат ичида 30 миллион марта юклаб олинган. Бугунги кунга қадар Threads Twitter'нинг энг яқин рақобатчиси ҳисобланади.
182views0replies
0

Комментарии