• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 7 июля 2023

Наманганда тақиқланган диний аудио тарқатган қиз 2 йиллик уй қамоғига олинди

Келтирилишича, унинг телефони ҳозирда Россияда ишлаётган акасига тегишли бўлиб, ёзувлар акаси томонидан ёзилган.

450
0
Видеодан кадр

Наманган вилояти Наманган шаҳрида яшовчи вояга етмаган қиз тақиқланган диний аудиоларни тарқатиб келганлиги аниқланган.

Қайд этилишича, вояга етмаган шахс Республикада фаолияти тақиқланган диний ташкилотга тегишли бўлган мазкур ақидапарастлик ғояларини ижтимоий тармоқларга тарқатган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши ЖИБ Наманган шаҳар судида кўриб чиқилди.

Суд жараёнида қиз телефони Россияга ишлаш учун кетган акасиники бўлганлиги, ундаги турли диний мазмундаги аудиоёзувлар акаси томонидан ёзилганлиги, ўзи ҳам буни тушунмай бошқаларга тарқатганлигини маълум қилган.

Бундан ташқари, айбланувчи диний аудиоматериаллар ғоясидан ўзи ҳам бехабарлиги ва айбига тўлиқ иқрорлигини билдирган.

Суд ҳукмига кўра, ЖКнинг тегишли моддаларига асосан, унга яшаш жойидан чиқиш чекланган ҳолда 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

450
0