Поиск
RUUZ

Общество

Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг жияни ҳибсга олинди

У коррупция ишларида иштирок этганликда гумон қилинмоқда.

1068views0replies
0

Қирғизистон президенти Матбуот хизмати

Қирғизистон президентининг жияни Улан Жапаров ҳибсга олинди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати раҳбари Дайирбек Ўрунбеков Facebook'даги саҳифасида маълум қилди.
Садир Жапаровнинг амакиваччаси Рақимжоннинг ўғли Улан Жапаровга нисбатан Қирғизистон Жиноят кодексининг "коррупция" моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган. Улан Жапаров божхонадаги коррупция ишларида иштирок этганликда гумон қилинмоқда.
Маълумотларга кўра, мамлакат президенти ҳолатдан хабар топган ва гумонланувчиларга нисбатан қонуний чоралар кўрилишини талаб қилган.
1068views0replies
0

Комментарии