Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкент вилоятида диний маърузаларни тарқатиб келган йигит 4 йиллик уй қамоғига олинди

У Telegram'дан ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материалларни юклаб олиб, интернетда тарқатган.

216views0replies
0

Видеодан кадр

Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида яшовчи фуқаро етарли равишда диний билимга эга бўлмай туриб, Telegram орқали Республикада фаолияти тақиқланган ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган диний мазмундаги маърузаларни эшитиб, видео дарсликларни кўриб келганлиги аниқланган.
Шунингдек, у видеоларни танишларига тарқатиш учун мобил телефонига юклаб олган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши ЖИБ Чирчиқ шаҳар судида кўриб чиқилди.
"Диний материал эканлигини билмаганман, тушунмаганман. Мен ундай жамиятга аъзо ҳам эмасман",- дейди айбланувчи суд жараёнида.
"Болаларингизнинг қўлларига телефон берганингиздан кейин уларга эҳтиёт бўлинглар. Қандайдир маъруза, видеоларни телефонида сақламасин. Бунинг оқибати яхшиликка олиб келмайди. Битта оиланинг, фарзанднинг келажагини бутунлай барбод қилиб қўйиши мумкин",- дейди айбланувчининг онаси.
Айбланувчи ЖКнинг 244-1-моддаси 3-қисми "г" банди ва 159-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди. Тайинлаган жазоларга қисман қўшиш йўли билан унга 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Яъни унинг сутканинг соат 22:00дан 06:00га бўлган вақт оралиғида уйдан чиқиши чекланди.
216views0replies
0

Комментарии