Поиск
RUUZ

Общество

Кейинги йилдан бакалавр педагог кадрларни тайёрлаш тўлиқ давлат грантига ўтказилади

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг айтишича, магистратурада квоталар 2 карра оширилиб, тўлиқ давлат ҳисобидан бўлади.

152views0replies
0

t.me/uzlidep

Келгуси ўқув йилидан бакалавр педагог кадрлар тайёрлаш тўлиқ давлат грантига ўтказилади. Бу ҳақда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев сирдарёлик сайловчилар билан учрашувида маълум қилди.
Қайд этилишича, педагогика йўналишидаги олийгоҳлар алоҳида ёндашув асосида ривожлантирилади.
Келгуси ўқув йилидан:
— бакалавр педагог кадрлар тайёрлашни тўлиқ давлат грантига ўтказилади;
— магистратурада эса, квоталар 2 карра оширилиб, тўлиқ давлат ҳисобидан бўлади;
— кадрлар етишмайдиган, таълим сифати оғир мактаблар олдиндан танланиб, улар учун мақсадли давлат буюртмаси жорий қилинади. Бунда, буюртма асосида ўқишни тамомлаган ёшларга, ушбу мактабларда бориб ишлашлари учун жозибадор рағбатлантириш тизими йўлга қўйилади.
"Пировардида, 2030 йилга бориб, боғча тарбиячиси ҳам, мактаб ўқитувчиси ҳам фақат ва фақат олий маълумотли бўлади”, – деди номзод.
152views0replies
0

Комментарии