Поиск
RUUZ

Криминал

Самарқандда тақиқланган диний маъруза тарқатган 20 ёшли блогер 3 йилга қамалди

У нашидаларни асл маъносини тушунмасдан, обуначи йиғиш мақсадида омманинг эътиборини тортмоқчи бўлган.

516views0replies
0

Видеодан кадр

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида блогер йигит Instagram'да ўзи профиль очиб, 2022 йилнинг 13 май куни диний ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган маърузаларни тарқатганлиги аниқланган.
Тақиқланган маърузада Абу-Салоҳнинг жанг майдонида эканлиги, у ерда мусулмонлар қатл қилинаётганлиги, қамоқхоналарда муслималар хўрланаётганлиги ва шу каби зулм бўлаётган даврда турли кераксиз маслаҳатлар ҳақида тортишиб юриш лозим эмаслиги, жиҳодга шошилиш кераклиги ҳақида фикрлар йўғрилган.
Бундан ташқари, айбланувчи 2022 йилнинг сентябрь ойида Россия Федерациясида ҳам бир қанча танишларига диний мазмундаги маърузаларни Telegram орқали юборганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши ЖИБ Каттақўрғон туман судида кўриб чиқилди. Йигитнинг ёшлиги инобатга олиниб, унга инсонпарварлик тамойили асосида ҳукм ўқилди.
Суд жараёнида 20 ёшли йигит ўзининг Instagram, Telegram профилларига қўйган нашидаларини асл маъносини тушунмаганлигини изоҳлаб, фақатгина обуначи йиғиш мақсадида омманинг эътиборини тортмоқчи бўлганлигини айтмоқда.
"Агар бу даражада бўлиб кетишини билганимда қўймас эдим. Кўпроқ ота-онамни, қариндошларимни ўйлайман",- дейди айбланувчи.
Суд ҳукмига кўра, судланувчи ЖКнинг 244-1-моддаси 3-қисми "г" бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, унга 3 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
516views0replies
0

Комментарии