Поиск
RUUZ

Общество

Урганч шаҳрининг собиқ ҳокими қамалди

Унга нисбатан Жиноят кодексида назарда тутилган иккита модданинг бир неча қисмлари билан жазо тайинланди.

1200views0replies
0

xorazm.uz

2023 йил 4 июль куни жиноят ишлари бўйича Хива туман судида Урганч шаҳрининг собиқ ҳокими Ш.А.га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни тугаб, суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда Олий суд Матбуот хизмати хабар берди.
Эълон қилинган суд ҳукмига кўра, Ш.А. Жиноят кодексининг 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми “а” банди ва 229-4-моддаси (ер бериш тартибини бузиш) 2-қисми “а”, “б” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди.
Унга 2 йилга муайян ҳуқуқдан, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида мансабдор ва моддий жавобгар шахс лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, 1967 йилда Хоразм вилоятида туғилган Ш.А. 2018-2020 йиллар мобайнида Урганч шаҳар ҳокими лавозимида ишлаган.
1200views0replies
0

Комментарии