Поиск
RUUZ

Туризм

Тошкент дунёдаги энг арзон шаҳарлар 10 талигига киритилди

Мазкур рейтинг хорижлик ходимларнинг транспорт, озиқ-овқат ва яшаш харажатларига қараб белгиланган.

231views0replies
0

UzNews.uz

Тошкент халқаро ходимлар учун дунёдаги энг арзон шаҳарлар ўнталигига кирди. Бу ҳақда "Mercer" агентлиги сайтида қайд этилган.
Халқаро ходимлар учун дунёдаги энг қиммат шаҳар сифатида 1-ўринни Гонконг эгаллаган. Ундан кейин ўтган йилдан бери олти поғонага кўтарилган Сингапур Зурич (Швейцариядаги шаҳар) ни учинчи ўринга олиб чиқди.
Рейтингдаги энг арзон жойларга ўтган йил ўрталарида кучли валюта девальвацияси туфайли 83 поғонага тушиб кетган Гавана ва Покистоннинг икки шаҳри – Карачи ва Исломобод киради.
10 та энг қиммат шаҳарлар рейтингида:
Гонконг, Зурич, Женева, Базель, Берн, Тель-Авив, Гонконг, Нью-Йорк, Сингапур, Токио.
Энг арзон 10 та шаҳар 218-227-ўринлар бўйича:
Жазоир, Олмаота, Тунис, Тошкент, Истанбул, Карачи, Исломобод, Душанбе, Бишкек, Анқара.
Маълумот ўрнида, рейтингда ҳар бир шаҳардаги 200 дан ортиқ тоифаларнинг нисбий қиймати ўлчанади.
Асосан, уй-жой, транспорт, озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-рўзғор буюмлари ва ўйин-кулги киради.

231views0replies
0

Комментарии