Поиск
RUUZ

Общество

Украина элчихонаси Ўзбекистонда россиялик қўшиқчиларнинг урушни қўллаб-қувватлаган концертлари ўтказилишига муносабат билдирди

Маданият ва туризм вазири ўринбосари Баҳодир Аҳмедов Ўзбекистонда россиялик урушни тарғиб қилувчи хонандаларга ҳеч қандай тўсиқ йўқлигини айтганди.

332views0replies
0

2Gis

Аввалроқ, Ўзбекистон Маданият ва туризм вазири ўринбосари Баҳодир Аҳмедов Ўзбекистонда санъат учун ҳеч қандай тўсиқ йўқлиги ва уруш тарафдори бўлган россиялик хонандаларнинг Ўзбекистонда режалаштирилган концертига ҳеч қандай тўсиқ йўқлигини айтганди. Украинанинг Ўзбекистондаги элчихонаси бунга муносабат билдирди.
Шу муносабат билан элчихона урушни қўллаб-қувватловчи россиялик санъаткорларнинг Ўзбекистондаги чиқишлари урушни қўзғатишга қаратилган жиноий фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва бу Ўзбекистон обрўсига таҳдид солиши мумкинлигига эътибор қаратади.
“Бундан ташқари, россиялик қўшиқчилар томонидан олинган маблағлар улар томонидан уруш, терроризм ва Украина халқининг геноцидини молиялаштириш учун ишлатилиши мумкин. Элчихона ушбу масала бўйича Ўзбекистон ваколатли органларига тегишли мурожаат юборди.
Элчихона урушни қўллаб-қувватловчи россиялик санъаткорларнинг чиқишлари учун Ўзбекистоннинг концерт майдонларидан фойдаланишга қарши чиққан ўзбек жамоатчилигига ўз миннатдорчилигини билдиради”, — дейилади элчихона муносабатида.
332views0replies
0

Комментарии