• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 5 июля 2023

Шавкат Мирзиёев Швецияда Қуръони Карим ёқиб юборилганини кескин қоралади

Ўзбекистон президентлигига номзод бу ҳаракатларга асло йўл қўймаслик кераклигини айтди.

631
0

Президентликка номзод тошкентлик сайловчилар билан учрашувда Швецияда Қуръони Карим ёқиб юборилганига муносабат билдирди.

“Айни вақтда биз радикализм ва экстремизмнинг ҳар қандай кўринишларига, турли миллат ва халқларнинг диний қадриятларига нисбатан ҳурматсизлик кўрсатишга мутлақо қаршимиз. Жумладан, яқинда Швецияда содир этилган, муқаддас Қуръони Каримни ёқиб юборишдек ёвуз ҳаракатларни кескин қоралаймиз. Ер юзидаги миллионлаб инсонларнинг дин-у диёнати, эзгу ҳиссиётларини ҳақорат қиладиган бундай ҳолатларга асло йўл қўйиб бўлмайди”, – деди Шавкат Мирзиёев.

Эслатиб ўтамиз, Швециянинг Стокҳолм шаҳрида бош масжид олдидаги майдонда ислом оламининг муқаддас байрами Қурбон ҳайитининг биринчи куни нишоналаётган вақтда ироқлик қочоқ эркак Қуръони Каримни ёқиб юборганди. Шундан сўнг, мазкур ҳолат қатор давлатлар томонидан қораланди.

631
0